Ўшдаги уй ҳовлисидан топилган суяклар кимники?

Ўш шаҳри Южний шаҳарчасининг Жамбил кўчасининг яшовчиси ҳовлисига уй қурмоқчи бўлиб қазиганида бир қанча суяклар топиб олган. Бу ҳақда Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиқов маълум қилди.

Унга кўра, суяклар 14-июнь куни топилган. Ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

 «Бир қопча суяк топилган. Қорайиб кетибди. Ҳозирда суд-тиббий экспертиза қилинган. Натижаси қачон чиқиши номаълум. Маҳаллий аҳолининг айтишича 1920-йиллари у ҳудудда қабристон бўлган”, -деди Замир Сидиқов.

Шунингдек  sputnik.kg агентлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳодимларидаги ишончли шахсларига таяниб, чуқурликдан таҳминан олти нафар инсоннинг суяклари топилганини, ёнида оёқ кийимларининг қолдиқлари борлиги шунингдек бир халтада одам панжаларининг суякларини топгани ҳақида ёзмоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ