Россия 2020 йил 15 июлдан бошлаб МДҲ мамлакатлари билан парвозларни қайта тикламоқчи. Бу ҳақда Россия Федерацияси туроператорлари уюшмаси хабар қилди.
Аввалроқ Россия авиакомпаниялари ЕОИИ мамлакатларига мунтазам рейсларни тиклаётгани ҳақида хабар берган эди. Россия транспорт вазирлиги вакилларининг сўзларига кўра, 15-июлдан бошлаб Россиядан МДҲнинг исталган мамлакатига учиш мумкин.
1-августдан бошлаб Россиядан ва аксинча ҳаво қатнови мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати сезиларли равишда кенгайтирилиб, ассоциация томонидан тўлдирилади.
Россия 27 мартдан бошлаб, бошқа давлатлар билан мунтазам рейсларини тўхтатди. Бироқ Россия чет элдан русларнинг қайтиши учун ташкил қилинган рейслар ва ҳукумат номидан маълум рейслар уюштирилди.
Россия Федерацияси ва Қирғизистон ўртасидаги парвозлар жадвали ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.