Дубай-Бишкек рейси билан 187 нафар қирғизистонлик қайтди

Жорий йилнинг 11 июнь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан   Бишкекка Fly Dubai авиаширкати томонидан амалга оширилган чартер рейси билан 187 нафар қирғизистонлик олиб келинган.

Республика тезкор штаби маълумотига кўра, парвоз олдидан йўловчиларнинг ҳаммаси коронавирус инфекциясига тест топширишган ва уларда хасталик қайд этилган эмас. Айни пайтда Дубайдан қайтганлар белгиланган тартибдаги тиббий кўрикдан ўтиш учун обсервацияга жойлаштирилган.

Май ойида Ташқи ишлар вазирлиги коронавирус инфекцияси тарқала бошлагани ортидан фавқулодда вазият ва фавқулодда ҳолат тартиби ўрнатилганидан бери Қирғизистонга 23 та мамлакатдан ҳаво ва ер орқали 9 мингдан зиёд ватандош қайтгани ҳақида маълум қилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ