Бугун, 10-июнь ҳолатига кўра Қирғизистонда яна 89 нафар бемор тожливирус инфекциясидан соғайгани маълум бўлди. Бу ҳақда эпидемиологиявий ҳолат бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Нурбўлўт Усўнбаев хабар қилди.
Қирғизистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2093 (+38) нафарни ташкил этмоқда.
Янги соғайган беморлар:
Бишкек шаҳри – 15;
Норин вилояти — 13;
Ўш шаҳри – 1;
Чуй вилояти — 59;
Жалолобод вилояти – 1;
Қирғизистон бўйлаб жами 1572 бемор соғайган. 26 нафар бемор COVID-19 инфекциясини юқтириб олгандан сўнг вафот этди.