Журналист Шоҳруҳ Соипов ҳозирда Россия армияси сафида Украинанинг Харков вилояти атрофидаги жангларда қатнашaётган, асли фарғоналик йигит билан суҳбатлашган.
У суҳбатга розилик билдирган илк ўзбекистонлик ёлланма аскар. 2012 йилдан буён Россия Федерациясида ишлаб келаётган йигит шу давлат фуқаролигига эга. Урушнинг дастлабки кунлариданоқ мустақил равишда, ўз хоҳишига кўра Россия армияси билан шартнома имзолаган ўзбек «Вагнер»да малака оширган, тўрт йилдан буён украиналикларга қарши урушмоқда.
«Урушда ҳарбий тайёргарлик, тактик билим муҳим. Қамоқдан борганлар ёки пул учун келаётганлар биринчи сафларга ташланади. Шунинг учун ўлим хавфи катта», — дейди айни пайтда Украина ҳудудида, окопдан туриб интервью берган ёлланма жангчи.
Суҳбат давомида унинг урушга бориш тарихи, фронтдаги вазият, шунингдек, турли йўллар билан уруш ўчоғига тушиб қолаётган марказий осиёликлар ва Россия ҳарбий комиссариатлари билан келишиб, муҳожирларни урушга жалб қилаётганлар муҳокама қилинган…