Қирғизистонда носвойни тўлиқ тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Қирғизистонда 2040 йилгача демографик сиёсат концепцияси доирасида тамаки ва алкогол маҳсулотларига талабларни кучайтириш таклиф қилинмоқда.

Ҳужжатга кўра, носни тўлиқ тақиқлаш, алкоголли ичимликлар ва тамаки сотиб олиш ёшини 20-21 ёшгача ошириш, шунингдек, уларни тунда ва интернет орқали сотишни чеклаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тамаки ва алкогол маҳсулотларига акциз солиғини ошириш имконияти ҳам муҳокама қилинмоқда.

Концепцияда мамлакатда ўлимнинг қарийб 70 фоизи юқумли бўлмаган касалликлар туфайли юзага келиши ва асосий мақсадлардан бири аҳолини соғлом турмуш тарзига ундаш, оналар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва умр кўриш давомийлигини ошириш эканлиги таъкидланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ