Ҳаж кучайтирилган ҳавфсизлик остида. Макка атрофига ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жойлаштирилди

Саудия Арабистони Мудофаа вазирлиги Макка шаҳридаги муқаддас жойлар атрофида жойлаштирилган зенит-ракета мажмуалари позицияларини акс эттирган видеони эълон қилди. Бугун, 25 май куни у ерда мусулмонларнинг ҳар йилги зиёрати — Ҳаж бошланмоқда.

Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, қуролли кучлар ҳаж мавсумига тайёргарликни якунлаган ва зиёрат жойлари ҳамда диний маросим иштирокчиларини ҳимоя қилиш учун тўлиқ шай ҳолатга келтирилган.

Саудия расмийларининг таъкидлашича, хавфсизликни таъминлаш ишларига қуруқликдаги қўшинлар, ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари, ҳарбий-денгиз кучлари, шунингдек тиббий ва техник хизматлар жалб қилинган.

Кучайтирилган хавфсизлик чоралари Яқин Шарқда сақланиб қолаётган таранглик фонида амалга оширилмоқда. Сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони мамлакат ҳаво ҳудудини бузган дронлар ушлаб қолингани ҳақида хабар берган эди.

Бу йил Қирғизистондан ҳажга 6060 нафар зиёратчи жўнаб кетди — мамлакатга айнан шунча квота Саудия Арабистони томонидан ажратилган. Қирғизистонликлар иштирокидаги биринчи рейс 11 май куниёқ Маккага йўл олган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ