Қорасувда кучли ёмғирдан кейин турар-жойлар ва ижтимоий объектларга сел кириб, қўйларни оқизиб кетди

2026 йил 25 май куни соат 01:00 атрофида ёққан кучли ёмғир натижасида Ўш вилоятининг Қорасув туманига сел келиб, бир қатор қишлоқ ҳудудларидаги турар-жой уйлари ва ижтимоий объектларни қамраб олди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати билдирди.

Ҳозирда Фуқаролик мудофааси хизматлари вазиятни жойида аниқлаштириш ва тиклаш ишларини давом эттирмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, туманда 56 та турар-жой уйининг ертўласи, 23 та турар-жой уйининг ҳовлиси, 1 та касалхонанинг ертўласи, 1 та мактаб ҳовлиси сув остида қолган.

Бундан ташқари, 1 уй ва 6 та қўра авария ҳолатига келиб, 48 та қўйни сел оқизиб кетган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ