Ўшда ёзги театрга эга 10 гектарлик парк қурилмоқда

Ўш шаҳрида 10 гектар майдонда парк қурилмоқда. Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.

Бугун шаҳар мэри Жанарбек Акаев Н. Исанов кўчасидаги Оқбура дарёси бўйида қурилаётган паркнинг ҳолати билан танишди.

Парк қурилиши бир ой олдин бошланган. У Исанов кўчасидан Бахапова кўчасидаги кўприккача бўлган 10 гектар майдонда қурилмоқда. Парк замонавий усулда қурилиб, аҳоли учун барча зарур шароитларни яратади.

Унинг ҳудудида ёзги театр ҳам қурилмоқда. Ҳозирда 30 дан ортиқ техника майдонда ишламоқда, тош йўлакчаларини ётқизмоқда, дарахтларни тартибга келтириб, асфальтлашга тайёрламоқда.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ