Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган янги 4 қаватли оилавий тиббиёт маркази очилди.
Маросимда иштирок этган президент тиббиёт ходимлари билан қисқача суҳбатлашиб, уларнинг иш шароитлари ва муассаса жиҳозлари билан қизиқиш билдирди.
Садир Жапаров тиббиёт ходимларини ўз вазифаларини виждонан бажаришга чақирди ва давлат уларнинг иш ҳақини ошириш ва иш шароитларини яхшилаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишда давом этишини айтди.
Марказ компьютер томографияси (КТ), ультратовуш сканерлари, рентген аппаратлари, экокардиография, ЭГДС, флуорографи, фиброскан ва бошқа юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган.