Президент тиббиёт ходимларининг маошлари бу йил яна оширилишини айтди

Садир Жапаров Қорасувдаги оилавий тиббиёт марказининг очилиш маросимида шифокорлар билан суҳбатлашди.

“Қийинчиликлар ва паст иш ҳақига қарамай, бу ишни давом эттирганингиз учун сиздан миннатдормиз. Апрел ойидан маошларни оширмоқдамиз. Кейинги кузда уларни яна оширамиз. Олдинроқ қилишимиз мумкин эди, лекин ўқитувчилар ва шифокорлар кўпчиликни ташкил қилади. Ҳатто маошларнинг озгина ошиши ҳам бюджет учун катта харажат бўлади”, -деди давлат раҳбари.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ