Президент Садир Жапаров Ўш вилоятига ишчи ташрифи доирасида Новқат туманининг ривожланиш режалари билан танишди.
Маълумотларга кўра, ўтган йили туманда 11 та ижтимоий объект қурилган, 128,5 километр йўл қурилиб, таъмирланган.
Шунингдек, 5 та қишлоқ ва 1 та шаҳар тоза сув билан таъминланган.
Бу йил яна 19 та ижтимоий объект қуриш режалаштирилган. Улар орасида мактаблар, болалар боғчалари, спорт заллари ва фельдшерлик-акушерлик пунктлари бор.
Бундан ташқари, 600 кВт қувватга эга Курак-Тектир-2 кичик гидроэлектростанцияси фойдаланишга топширилди. Ноокат-1 ва Ноокат-2 гидроэлектростанциялари қурилиши ҳозирда давом этмоқда.
Шунингдек, туманда 12 та йирик корхона очиш режалаштирилган. Улар орасида ғишт ва асфальт-бетон заводлари, тикувчилик цехи ва мева-сабзавот сақлаш омбори бор.