Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига янги ҳудудлар ташкил этилади

Президент Садир Жапаров Новқат тумани аҳолиси билан учрашувда мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий ислоҳотининг иккинчи босқичи ҳақида маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, кейинги 2-3 йил ичида вилоят ва туманлар тугатилиб, уларнинг ўрнига 20 га яқин округ ташкил этилади.

Давлат раҳбари дастлаб битта округ синов асосида ташкил этилишини ва унинг натижалари таҳлил қилинишини айтди.

Жапаров шунингдек, қишлоқ ҳукуматларини бирлаштириш ислоҳотнинг биринчи босқичи бўлганини қўшимча қилди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ