Қирғизистонда ҳайвонларнинг юқумли касалликлари устидан назорат кучайтирилди
Бу ҳақда Сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазирлиги хабар берди.
Маълумотга кўра, мамлакатда ҳайвонларнинг юқумли касалликларининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун ветеринария-санитария чоралари кучайтирилган.
Ветеринария хизмати маълумотларига кўра, ушбу чоралар халқаро талаблар ва миллий қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Унинг доирасида хавфли касалликларнинг импорт қилинишининг олдини олиш учун ҳайвонлар ва улардан олинган маҳсулотлар қатъий назорат қилинади.
Эпизоотик вазиятга қараб, айрим мамлакатлардан ҳайвонлар ва уларга тегишли маҳсулотларни импорт қилишга вақтинчалик чекловлар қўйилиши мумкин.