Вазирлар Маҳкамаси Қирғизистон ҳудудидан қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини (қорамол, отлар, қўй ва эчкилар) экспорт қилишга вақтинчалик тақиқ жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Тегишли қарорни Вазирлар Маҳкамаси Раиси Адилбек Касималиев имзолади.
Қарорнинг асосий мақсади мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари бозор нархларини барқарорлаштиришдир.
Унга мувофиқ, қуйидагиларни қўшмаганда ЕОИИ ТЭИ ТН 0102 коди бўйича таснифланган қорамол, ЕОИИ ТЭИ ТН 0101 коди билан таснифланган отлар, ЕОИИ ТЭИ ТН 0104 коди бўйича таснифланган қўй ва эчкиларни Қирғизистон Республикаси ҳудудидан экспорт қилиш олти ой муддатга вақтинча тақиқланди.
Вазирлар маҳкамаси қарорини амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор давлат органларига тегишли вазифалар юклатилди.