Ўзбекистон билан ҳамкорликда Қирғизистонда 3000 га яқин автомобил ишлаб чиқарилди

Қирғизистон ва Ўзбекистон икки мамлакат иқтисодиёти бир-бирини тўлдириб тургани сабабли саноат ҳамкорлигини ривожлантирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги элчиси Саидикрам Ниёзхўжаев радиода маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳамкорлик доирасида қўшма ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Бугунги кунга келиб, саноат ҳамкорлигининг ушбу соҳасини ривожлантириш бўйича алоҳида вазифа қўйилди, чунки иқтисодиётларимиз бир-бирини тўлдиради. Биз бор нарсамизни Қирғизистон томонига, Қирғизистондаги нарсани эса Ўзбекистонга таклиф қила оламиз”, -деди у.

Элчи Қирғизистонда автомобил ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани мисол қатори келтирди. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили мамлакатда 3 мингга яқин автомобил ишлаб чиқарилган.

“Бу ҳозирда Қирғизистон ҳудудида мавжуд бўлган тайёр транспорт воситаларининг бир нечта қисми”, – деди Ниёзхўжаев.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ