Ўшда ёмғир оқибатида сув босган кўчалардаги муаммолар бартараф қилинмоқда

Ўш шаҳрида бугун 10 март куни ёмғир ёғиши оқибатида Мамиров ва Атабаев кўчалари кесишмасидаги йўлни сув босгани ҳақида ФВВга маълумот тушган. Бу ҳақда Вазирликнинг Ўш шаҳар бошқармаси матбуот хизмати билдирди.

Воқеа жойига Ўш шаҳар қутқарув хизматининг 4 нафар қутқарувчиси бориб, махсус техника (мотор насоси) ёрдамида тўпланган сувни чиқариб, йўлни тозалаш учун сафарбар қилинди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ