Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича тергов доирасида ноқонуний «дроппер»лик ҳолатларини аниқлади.
Бу ҳақда шаҳар милицияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, учинчи шахслар номига рўйхатдан ўтган банк карталари ва SIM-карталар жиноий схемаларда ишлатилгани аниқланди.
Тергов натижасида банк карталари ва SIM -карталарини пул мукофоти эвазига бошқа шахсларга ўтказган 21 нафар фуқаро аниқланди. Улар шартли равишда «дропперлар» деб аталади.
Бу фуқаролар тергов хизматига олиб кетилди ва ҳозирда уларнинг ҳаракатлари жиноят қонунчилигига мувофиқ қонуний баҳоланмоқда.
Милиция учинчи шахсларга банк карталари, тўлов маълумотлари ва SIM -карталарни тақдим этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантиради ва фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақиради.