Ўш мэри Женишбек Токторбаев эрталабки рейд доирасида Горкий номидаги 8-мактабга ташриф буюрди ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.
Текширув давомида мактаб ҳудудида ноқонуний равишда қурилган 5 та турар-жой биноси ва 3 та тижорат объекти борлиги аниқланди.
Улар орасида «Реми» ресторани, «Айгат» кафеси ва «Салам» меҳмонхонаси бор.
Мэр тегишли хизматларга ижтимоий объектлар ерларини шаҳар мулкига қайтариш, шунингдек, мактабдаги эски парта ва стулларни янгилаш бўйича кўрсатма берди.