АҚШ Янги йилгача мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этишга рози бўлган мигрантларга тўловларни 3 минг долларгача оширади. Бу ҳақда Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэмнинг баёнотида маълум қилинди, деб хабар беради «Известия».
Маълумотга кўра, 2025 йил январидан бери 1,9 миллион мигрант ўз ихтиёри билан депортация қилинган.
Ноэмнинг сўзларига кўра, ноқонуний мигрантлар бу имкониятдан фойдаланиб, ўзларини депортация қилишлари керак.
«Чунки агар улар бундай қилмасалар, биз уларни топамиз, ҳибсга оламиз ва улар ҳеч қачон қайтиб келмайдилар», – деди у.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп 50 йил ичида биринчи марта мамлакатда кетаётган мигрантлар сони кўпайганини айтган эди. Шунингдек, у Трамп лавозимга киришидан олдин мамлакатга 25 миллион ноқонуний иммигрант кирганини таъкидлади.