Россия президенти Жапаровга Қирғизистонга давлат ташрифи чоғидаги меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди.
Мамлакат раҳбари ҳозирда Қирғизистон-Россия ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича музокаралар олиб бориш учун яхши имконият борлигини айтди.
Икки мамлакат президентларининг учрашуви Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши арафасида бўлиб ўтди.
Садир Жапаров ЕОИИ саммити ва МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.