Мамиров кўчасидаги 105 – ўтхона таъмирланади

Бугун Ўш мэри Женишбек Токторбаев Мамиров кўчасидаги «Иссиқлик таъминоти» шаҳар корхонаси таркибидаги 105-ўтхонани кўздан кечирди. Бу ҳақда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.

Текширув давомида авария ҳолатида бўлган ва узоқ вақтдан бери қаровсиз қолдирилган бино сўнгги 30 йил ичида бир марта ҳам таъмирланмаганлиги маълум бўлди.

Мэр тегишли хизматларга фавқулодда вазиятдаги ушбу бино ўрнига янги, замонавий бино қуришни буюрди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ