Тақдирлаш маросими кеча, 21 декабр куни Санкт-Петербургда Владимир Путин иштирокида бўлиб ўтди.
Мукофот Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентларига Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун топширилди. Улар шу баҳорда Хўжанд абадий дўстлик декларациясини имзоладилар ва чегара масаласини ҳал қилишга муваффақ бўлишди.
Қирғизистон президенти ушбу мукофотни Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликка қўшган ҳиссасининг эътирофи деб атади.
Жапаров минтақа ҳозирда ишонч, меҳмондўстлик, ривожланиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик маконига айланганини таъкидлади.