Бугун, 22 декабр куни Ўшда электр тармоқлари ходимларнинг касб байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вакиллик матбуот хизмати билдирди.
Тадбирда Ўш вилояти раҳбари Аманкан Кенжебаев, Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Эмил Исманов, шунингдек, энергетика соҳаси ходимлари иштирок этишди.
Вилоят раҳбари энергетикларни касб байрами билан табриклаб, уларнинг масъулиятли ва машаққатли меҳнатини юқори баҳолади.
Тадбир давомида ўз ишида ажралиб турган соҳанинг энг яхши ходимларига Қирғизистон Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакилининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.