Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тасдиқлади: 29 та округдан 87 нафар депутат, битта округда сайловлар яроқсиз деб топилди

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 30 ноябр куни бўлиб ўтган Жогорку Кенеш депутатларининг муддатидан олдин сайловлари натижаларини расман тасдиқлади.

Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб 30 та кўп мандатли округда сайловлар тан олинган, улардан 29 та округдан 87 нафар номзод депутат этиб сайланган. 13-округдаги сайлов натижалари қонун бузилиши туфайли бекор қилинди.

Сайловчилар рўйхатига 4 294 243 нафар фуқаро киритилган ва овоз беришда 1 584 446 нафар сайловчи иштирок этган. Бу сайловчилар умумий сонининг 36,9% ни ташкил этди.

МСК мамлакат бўйлаб 2492 та, хорижда 100 та сайлов участкаси ва 27 та масофавий овоз бериш участкасини очди. 190 030 нафар фуқаро масофавий овоз бериш орқали овоз берди.

Сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, ушбу сайловнинг ўзига хос хусусияти шундаки, яшаш жойидан ташқарида бўлган фуқаролар масофадан туриб овоз бериш имконияти орқали исталган сайлов участкасида овоз беришлари мумкин эди.

Муассаса сайлов қонун талабларига мувофиқ юқори савияда ўтказилганини таъкидлади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ