Гулларнинг турлари етиштирилади. Ўшда муниципал иссиқхона қурилмоқда

Ўшдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хўжалиги ишхонасида янги иссиқхона қурилмоқда.

Шаҳар мэриясининг маълумотларига кўра, ҳозирда иссиқхона каркаси ўрнатилди.

Иссиқхона қурилиши учун зарур бўлган материаллар Кореядан импорт қилинди.

Янги иссиқхона замонавий талабларга мувофиқ энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланади. Гулларни суғориш, иситиш ва шамоллатиш тизимлари тўлиқ автоматлаштирилади, бу эса иш жараёнини сезиларли даражада осонлаштиради.

Ишчилар учун ётоқхона, ошхона ва бошқа зарур шароитлар ҳам яратилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ