Қирғизистон Республикаси Конституциявий судига Президент Садир Жапаровдан ўлим жазосини қайта жорий этиш имконияти ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича расмий фикр билдириш сўрови келди.
Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатда Конституциянинг 25-моддасига ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда.
Унга кўра, болаларга нисбатан жинсий характердаги ўта оғир жиноятлар, шунингдек, зўрлаш билан бирга содир этилган қотиллик учун ўлим жазосидан жазо сифатида фойдаланиш имконияти кўриб чиқилиши мумкин.
Президентнинг мурожаатида кўрсатилганидек, ушбу ташаббус сўнгги йилларда болалар ва аёлларга нисбатан мураккаб ва шафқатсиз жиноятларнинг кўпайиши билан асосланади.
Шу билан бирга, қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда ҳам, мамлакатнинг халқаро мажбуриятлари билан боғлиқ масалалар кейинчалик тегишли ҳуқуқий процедуралар доирасида ҳал қилиниши таъкидланди.