Ўш вилоятида ўтказилган «Арсенал» тезкор профилактика тадбири якунланди. Бу ҳақда Ўш вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир давомида қурол олиб юриш ва сақлаш учун рухсатномаси бўлган фуқароларнинг ўқотар қуроллари текширилиб, ҳеч қандай ҳужжати йўқ бўлган 2 та қурол мусодара қилинди.
Шунингдек, 27 нафар фуқаро Жиноят-процессуал кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ қуролларни рўйхатдан ўтказиш тартибини бузганликлари учун жами 81 минг сом миқдорида жарима тўлади.
Бундан ташқари, рўйхатдан ўтган 11 нафар фуқаро чет элда бўлганлиги сабабли, қуроллар сақланган сейфлар хавфсизлик мақсадида муҳрланиб, вақтинча ёпилди.
Милиция ноқонуний сақланаётган ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар ва портловчи моддаларни ихтиёрий равишда топширган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилиниши ҳақида огоҳлантирди.