Садир Жапаров Покистонга давлат ташрифи билан борди

Президент Садир Жапаров Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 3 декабрь куни Покистонга давлат ташрифи билан борди.

Бу ҳақда Президенти маъмурияти Ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғи Сагинбек Абдумуталип хабар берди.

«Ташриф доирасида Садир Жапаров икки томонлама музокаралар олиб боради. Томонлар ўзаро манфаатли барча асосий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, Қирғизистон-Покистон муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар. Ташриф доирасида Қирғизистон-Покистон бизнес форуми ҳам ўтказилади», -деб таъкидлади Сагинбек Абдумуталип.

Маълумот учун: Қирғизистон ва Покистон ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 майда ўрнатилган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ