Ўш шаҳридаги Ш. Шоюнусов (собиқ тожик) кўчаси капитал таъмирдан чиқарилди ва фойдаланишга топширилди.
Бу ҳақда шаҳар мэрияси хабар берди.
Тадбирда шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев, шаҳар кенгаши вакиллари ва маҳаллий аҳоли иштирок этди.
Мадумаров кўчасидан Монуев кўчасигача бўлган 600 метр узунликдаги кўча тўлиқ асфальтланди, кенглиги 12 метргача оширилди.
Йўл икки чизиқли бўлиб, пиёдалар учун йўлакчалар ва ариқларга лотоклар ўрнатилди.
Мэрнинг кўрсатмаларига асосан, таъмирлаш ишларига халақит берган иншоотлар олиб ташланди.