Ўш шаҳар мэрияси Қирғизистон халқи Ассамблеясининг Ўш бўлимига расмий автомобил тақдим этди. Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу совға кеча шаҳар раҳбари Женишбек Токторбаев томонидан таъмирланган «Дўстлик саройи» биносининг очилишида ваъда қилинган эди.
Мэриясининг маълумотига кўра, янги автомобил Ассамблеянинг кундалик ишини, шаҳардаги этник гуруҳлар билан маданий ва ижтимоий тадбирларни ташкил қилишни осонлаштиради.
Муассаса вакиллари Президент Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиевга миннатдорчилик билдиришди.