Тўў-Ашуда 11 километр узунликдаги «Келечек» муқобил туннели қурилади

Тўў-Ашуда «Келечек» муқобил туннели қурилади. Бу ҳақда Миллий инвестиция агентлиги хабар берди.

Унга кўра, 11,5 километр узунликдаги туннел денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда қурилади. Янги туннел ҳайдовчилар учун йил давомида хавфсиз ҳаракатланишни таъминлайди.

Лойиҳа шунингдек, иккита пуллик станция, умумий қуввати 31,3 МВт бўлган иккита кичик гидроэлектростанция ва замонавий бошқарув тизимини ўз ичига олади.

Умумий инвестиция ҳажми 640 миллион АҚШ долларига етади. Лойиҳа тўлиқ хусусий шерик томонидан молиялаштирилади. Лойиҳани амалга ошириш ва эксплуатация қилиш муддати 49 йилга белгиланган.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ