Ўш вилоятида соғлиқни сақлаш ва энергетика соҳаларида янги лойиҳалар амалга оширилади

Ўш вилояти раҳбари Элчибек Жантаев Озарбайжон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси (AKDF) вакиллари Игбал Бабаев ва Замирбек Осмонов билан ҳамкорлик ва минтақадаги лойиҳаларнинг боришини муҳокама қилиш учун учрашди. Бу ҳақда ваколатхона матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўш шаҳрида кардио марказини қуриш бўйича имзоланган лойиҳанинг аҳамияти таъкидланди ва Қора-Кулжа туманидаги 6 МВт қувватга эга Кулун кичик гидроэлектр станциясини молиялаштириш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Жантаев Жамғармани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, ҳудудларда янги ташаббусларни илгари суришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ