Ўшдаги дўкондан 5 та iPhone ўғирлаганликда гумон қилинган фуқаро ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги назорат хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, бугун, 10 ноябр куни соат 04:29 да Мамиров кўчасида жойлашган ва Ғарбий хавфсизлик бошқармаси қўриқлаши остидаги дўконда сигнализация тизими ишга туширилган.
Қўлга олиш гуруҳи воқеа жойига бориб, дўкон эшиги синганлигини ва бино ичида номаълум шахс борлигини аниқлади. Қочишга уринган гумондор ҳибсга олинди.
Текширув давомида унинг Ўш шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган М.А.Р. эканлиги аниқланди. Дўкондан жами 100 минг сомлик 5 та iPhone йўқолганлиги аниқланди. Гумондор билан бирга мобил телефонлар топилди.
Ушбу факт бўйича материаллар Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасининг тергов хизматига ўтказилди ва тергов давом этмоқда.