Қирғизистондаги барча хусусий ҳайдовчилик мактаблари давлат бошқарувига ўтказилади. Бу ҳақда Президент маъмурияти раҳбари Канибек Туманбаев жонли эфирда эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу ишдан бўшатиш ёки иш ҳақининг ўзгаришига олиб келмайди. Хусусий таълим ташкилотларининг барча ходимлари ўз иш ўринлари ва маошларини сақлаб қоладилар.
«Барча хусусий ҳайдовчилик мактаблари аввалгидек ишлашда давом этади. Фақатгина фарқ шундаки, улар давлатга айланади. Барча иш ҳақи ва бошқа шартлар ўзгаришсиз қолади», -деб таъкидлади Туманбаев.
Унинг қўшимча қилишича, ислоҳотларнинг асосий мақсади таълим соҳасида шаффофликни ошириш ва коррупция хавфларини бартараф этишдир. Шу мақсадда барча жараёнлар рақамлаштирилади.
Ислоҳот таълим стандартларини бирлаштиришга, таълим сифати устидан назоратни кучайтиришга ва фуқаролар учун таълим хизматларидан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.