Ҳайдовчилик гувоҳномалари 2026 йилдан бошлаб бепул алмаштирилади

2026 йил январ ойидан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномалари янгиларига бепул алмаштирилади.

Бу ҳақда Президент маъмурияти раҳбари Канибек Туманбаев хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, янги гувоҳнома олиш учун йўл ҳаракати қоидаларини қайта тошпиришга ҳожат йўқ.

У шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун 14 ойлик ҳайдовчиларни ўқитиш дастури жорий этилаётганини таъкидлади.

Аввалроқ, 2026 йилдан бошлаб янги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомобиллар учун техник паспортлар жорий этилиши, муддати кўрсатилмаган гувоҳномалар эса 10 йиллик муддатга алмаштирилиши ҳақида хабар берилган эди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ