Марказий сайлов комиссияси кўп мандатли сайлов округларида Жогорку Кенеш депутатлигига 45 нафар номзодни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳужжатларни қабул қилиш ва текшириш бўйича ишчи гуруҳ номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қонун талабларига жавоб беришини аниқлади.
Рўйхатдан ўтган номзодларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар берилади. Ҳозирда Марказий сайлов комиссияси бўлажак парламент сайловларига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишда давом этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, сайловолди ташвиқоти 10 ноябрдан бошланади. Сайлов 30 ноябрга белгиланган.