Партиялар бўлажак сайловларда гендер квоталарига қатъий риоя қилишлари шарт

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Абдижапар Бекматов “Биринчи радио” эфирида таъкидлаганидек, навбатдан ташқари парламент сайловларида иштирок этиш истагида бўлган партиялар бу ҳақда 3 кун ичида МСКга хабар бериши керак.

Унга кўра, номзодларни кўрсатиш жараёни 30 октябрга қадар давом этади, партиялар ҳар бир округдан фақат биттадан номзод кўрсатиши мумкин. Агар партия барча 30 та округдан номзодлар кўрсатишга қарор қилса, номзодларнинг камида 30 фоизи аёллар бўлиши лозим.

Бекматовнинг қўшимча қилишича, партия нафақат ўз аъзоларини, балки партияга аъзо бўлмаган фуқароларни ҳам номзод қилиб кўрсатиши мумкин. Шу билан бирга, бошқа партия аъзоларини номзод сифатида кўрсатиш таъқиқланади.

Номзодлар партия қурултойида яширин овоз бериш йўли билан тасдиқланади. Агар талаблар бажарилмаса, МСК партияни рўйхатдан ўтказмай қўйиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Президент Садир Жапаров парламент сайловини 30 ноябрга белгилади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ