Марказий сайлов комиссияси фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди

Қирғизистонда сайлов кампанияси яқинлашар экан, фирибгарлар фаоллашаяпти.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Кайрат Маматовга кўра, айрим фирибгарлар ўзларини ташвиқотчи сифатида таништириб, хонадонларга кириб, фуқароларни алдамоқда.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида милиция сайлов пайтида агитаторлар рўйхатини сўраб, текширмоқда.

“Бу чора-тадбирлар, биринчи навбатда, фуқаролар хавфсизлиги учун зарур”, -деди Маматов “Биринчи радио”да.

Эслатиб ўтамиз, 7-чақириқ Жогорку Кенеш яқинда ўз-ўзини тарқатиб юборди.

Конституциявий қонунга кўра, парламент сайловлари 30 ноябр куни бўлиб ўтади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ