2026 йилда шифокорлар маошини 50 фоизга ошириш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун парламентнинг тармоқ қўмитаси йиғилишида соғлиқни сақлаш вазири Эркин Чечейбаев маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда шифокорларнинг ўртача маоши 25 минг сом атрофида.
“Шифокорларнинг маоши оширилмаган, бироқ кичик ва техник ходимларнинг ойликлари илгари оширилмагани учун кщтарилди. 2026 йилда шифокорлар маошини 50 фоизга оширишни режалаштирганмиз”, — деди у.
Бундан ташқари, Чечейбаев дастлабки босқичдаги ординатор шифокорларнинг иш ҳақи 20 минг сом атрофида эканлигини таъкидлади.