Остонадаги “Марказий Осиё – Хитой” саммитида Президент Садир Жапаров Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди.
Учрашувда Қирғизистон-Хитой стратегик шериклигини кенгайтириш, ўзаро савдо-сотиқ, сармоя, “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Натижада қуйидаги шартномалар имзоланди:
• сув ресурсларини жиҳозлаш;
• Сунъий интеллект марказини ташкил этиш;
• қайта ишлаш саноати соҳасида ҳамкорлик;
• чегара саломатлиги ва карантин соҳасида ҳамкорлик;
• ОАВ ва ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик.