Қирғизистонда чорвачилик ва табиатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди.
Тегишли қонун Президент Садир Жапаров томонидан имзоланди.
Энди жарималар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
• гўшт ва сут каби маҳсулотларни санитария талабларига риоя қилмасдан сотиш;
• рухсат этилмаган жойларда ҳайвонларни сўйиш ва нотўғри ташиш;
• юқумли касалликларни яшириш;
• ветеринария дори воситаларини нотўғри сақлаш;
• ўрмонда рухсатсиз дарахтларни кесиш ёки иншоотлар қуриш;
• балиқларнинг табиий яшаш муҳитига зарар етказилиши.
Жарималар миқдори:
• фуқаролар учун: 5 600 – 20 000 сом
• компаниялар учун: 65 000 сомгача
• ўрмон қонунчилигини бузганларга: 25 000 – 65 000 сом.
Қонун аксарият моддалар учун 10 кундан кейин, айрим моддалар учун эса 1 йилдан кейин кучга киради.