Ўш шаҳрида учинчи янги троллейбус линияси қурилиши бошланди

Янги троллейбус йўналиши Қурмонжон-Дотҳо кўчасидан (Барсбек хоқон ёдгорлиги) бошланиб, Б.Осмонов кўчасидан ўтиб, Ақ-Тилек кичик туманига қараб ҳаракатланади. Умумий узунлиги 25 километр.

Таъмал тоши қўйиш маросимида Ўш шаҳар ҳмэри Женишбек Токторбаев, тегишли хизматлар вакиллари, маҳаллий аҳоли иштирок этди.

Ҳозирда шаҳарда иккита троллейбус йўналиши фаолият кўрсатмоқда: 1-линия А.Масалиев кўчаси бўйлаб, 2-йўналиш эса Қурмонжон-Дотҳо кўчаси бўйлаб ҳаракатланади.

Учинчи линиянинг йўналиши тўғри Қурмонжон -Дотҳо кўчаси орқали Г. Айтиев кўчасига бориб, Б.Осмонов кўчаси орқали ўтади. Сўнгра, Р. Абдикадиров кўчасига келади, сўнг Амир-Темур кўчаси бўйлаб боради, кейин Г.Айтиев кўчаси бўйлаб яна “Юго-Восток” (Ўш технология университети) шаҳарчасига боради.

Келгусида 4-линия қурилиши режалаштирилган. Бу йўналиш Учар қишлоғи ҳудудидан Б.Осмонов кўчаси орқали ўтиб, Куренкеев кўчаси бўйлаб ўтиб, Ленин кўчасига қайтади.

Қайд этиш жоизки, барча троллейбус йўналишлари икки томонлама бўлиб, шаҳар аҳолисига барқарор ва қулай хизмат кўрсатади.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ