Шри-Ланкада Чикунгуня касаллиги қайд этилган. Бу ҳақда “Известия” хабар берди.
Маълумотларга кўра, чикунгуня чивин чақиши орқали юқади. Вирусни ташувчи чивинлар асосан кун давомида фаолдир. Касалликнинг белгилари инфекциядан 2-12 кун ўтгач пайдо бўлади. Бу мушакларда кучли оғриқлар, иситма ва танадаги қизил тошмалар билан тавсифланади. Ушбу инфекцияга қарши эмлаш ёки махсус дори йўқ.
Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви муносабати билан фуқароларга профилактика чораларига риоя қилиш тавсия этилади.
Шри-Ланка аҳолисига эшик ва деразаларга тўрларни ўрнатиш, танани ёпувчи кийим кийиш тавсия этилди.