Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, 26-27 май кунлари беқарор об-ҳаво ва кутилаётган ғингарчилик туфайли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши, дарёларда сув сатҳи кўтарилиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юзага келиши мумкин бўлган сув тошқини муносабати билан тоғлар, дараларда пиёда саёҳат қилишдан, шунингдек, дарё қирғоқлари яқинида ҳордиқ чиқаришдан тийилишни сўрайди. Аҳоли ва маҳаллий ҳокимият органларидан профилактика чораларини кўриш сўралади
Шунингдек, агентлик эҳтиёткор бўлишга ва фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан 112 рақамига қўнғироқ қилишга чақиради.