Бу ҳақда шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар қилди.
И. Монуев кўчасидаги йўлни кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилаётгани туфайли, бугун 25 октябрда соат 23:00дан бошлаб мазкур кўчанинг А.Масалиев кўчасидан Увам кўчасигача бўлган қисми («Юрфа» тиббиёт клиникаси) транспорт воситаларининг қатнови учун вақтинчалик ёпилади.
И.Монуев кўчаси билан А. Алимжанов кўчасигача қисмининг бир томони автомобиллар ҳаракати учун очиқ бўлади. Бундан ташқари Монуев кўчасигача қўшимча ички йўллар очилади.
Транспорт воситалари ҳайдовчиларидан олиб борилаётган ишларни тўғри қабул қилиб, ҳаракат учун бошқа қулай йўналишларни танлашларини тавсия қиламиз.