Садир Жапаров Мадинадаги пайғамбар масжиди имоми билан учрашди

Президент Садир Жапаров Мадинадаги Пайғамбар масжиди имом-хатиби Шайх Салоҳ бин Муҳаммад ал-Будейрни қабул қилди.

Президент имомнинг ташрифи қирғиз олимлари ва диний соҳа ходимлари учун фойдали бўлиб, унинг тажрибасидан қимматли билим олишига ишонч билдирди.

Салоҳ бин Муҳаммад Ал-Будейр эса икки давлат ўртасида таълим, соғлиқни сақлаш, дин ва хайрия лойиҳалари бўйича ҳамкорлик чуқурлашиб бораётганини таъкидлади.

Шунингдек, у ташрифи келажакдаги қўшма лойиҳа ва ташаббуслар учун мустаҳкам замин яратишига ишонишини айтди.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ