Қирғизистон қизамиқ эпидемияси арафасида турибди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли эпидемиологик вазият мураккаблашмоқда.

Йил бошидан ушбу касалликка чалинганлар сони 3289 нафарга етди, уларнинг аксарияти 4 ёшгача бўлган болалардир. Энг кўп ҳолатлар Бишкек (989), Ўш шаҳри (321), Ўш вилояти (683), Чуй вилояти (515) ва Жалолобод вилоятида (501) қайд этилган.

Касаллик тарқалишини тўлиқ тўхтатиш учун эмланганларнинг 95 фоизини қамраб олиш зарур, лекин бугунги кунда бу кўрсаткич 76 фоизни ташкил этади.

Қизамиқ ўта юқумли ва ҳаво орқали юқадиган жиддий касалликдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, ҳар йили юз минглаб одамлар ушбу касалликдан вафот этади, уларнинг аксарияти беш ёшгача бўлган болалардир.

Бу касалликни олдини олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун бола олти ёшгача эмланиши зарур.

30 октябрь куни Жалолободдаги иккита ўрта мактаб касаллик қайд этилгани сабабли карантинга ёпилди. Эпидемияга ва эпизоотияга қарши махсус комиссия қарори билан ўқув жараёни вақтинчалик масофавий форматда ўтказилади”, — дейилади ССВ хабарида.

Aлоқадор хабарлар

Изоҳ