Бу ҳақда Озодлик радиосининг қирғиз хизматига Қирғизистон Республикаси Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ўтган йили 350 нафар қирғизистонликнинг жасади хориждан ватанига олиб келинган. Уларнинг 200 дан ортиғи Россияда вафот этган.
2021 йилда Қирғизистонга 540 дона “груз 200” ташилган, бунинг учун давлат бюджетидан 45 миллион 270 минг сом сарфланган.
“Груз 200”ни етказиб бериш Қирғизистон Республикасининг чет эл консулликлари кўмагида Ижтимоий хавфсизлик ва миграция вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Аввалроқ Жогорку Кенешда хорижда ҳалок бўлган ватандошлар жасадларини ўз ватанига олиб боришда давлатдан ёрдам олишда бюрократия масаласи кескин экани мавзу кўтарилган эди.
Бугунги кунда Қирғизистон Республикасининг бир миллиондан ортиқ фуқароси меҳнат муҳожири бўлиб, Россияда. Ўтган 30 йил ичида 650 мингдан ортиқ Қирғизистон фуқароси Россия фуқаролигини олган.