Милиция ходими ҳожатхонадан унутиб қўйган қурол топилди

Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, уни 28 ёшли йигит топиб, қуролни милицияга топширган. Қурол эгасига нисбатан “Эътиборсизлик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Батафсил...

Ўш шаҳридаги хусусий болалар боғчаси давлатга қайтарилиши мумкин

Бугун, 27 май куни эрталаб Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев шаҳарнинг бир қатор кўчаларини айланиб чиқди ва муҳим масалаларни кўздан кечирди. Дастлаб раҳбар А.Масалиев шоҳ кўчасига бориб, хусусий мулкка ўтган боғчанинг аҳволини кўрди. Мазкур муассасани давлат ихтиёрига қайтариш бўйича тегишли ишларни бошлаш бўйича топшириқ берди. Кўчада қурилаётган йўлаклар ва яшил майдонларни ободонлаштириш бўйича ҳам топшириқ берилди.

Батафсил...

Эрталабки рейд: мэр кўчаларни таъмирлаш ишларини тезлаштиришни талаб қилмоқда

2025 йил 27 май куни Ўш шаҳар мэри Женишбек Токторбаев тегишли муассаса ва корхоналар раҳбарлари билан биргаликда Ж. Шамшиев ва Демократ кўчаларида бўлиб, шаҳар инфратузилмаси билан боғлиқ бир қатор масалаларни кўриб чиқди. Рейд давомида Демократ кўчасидаги йўлларни кенгайтириш ва капитал таъмирлаш ишлари суст кетаётгани таъкидланиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш, сифатини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Батафсил...

Яна бир қирғизистонлик аёл Эверестни забт этди

Тадбиркор ва алпинист Рисгул Акимжанова Непал вақти билан соат 04:40 да Эверест чўққисига 8848 метр баландликка кўтарилиб, мамлакат байроғини кўтарган иккинчи аёл бўлди. Унинг турмуш ўртоғи, депутат Эмил Тоетошевнинг айтишича, спортчи айни дамда қуйи лагерларга тушмоқда. Аввалроқ Асел Байбагишева Эверест чўққисига чиққан биринчи қирғизистонлик аёл эди.

Батафсил...

Ислом Торобаев Таиланддаги турнирнинг ярим финалига чиқди

Қирғизистонлик Ислом Торобаев (55 кг) Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича “Thailand Open 2025” халқаро турнирида ярим финалга чиқди. У 25 май куни гонконглик спортчини тоза очко билан мағлуб этган бўлса, 27 майда таиландлик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. 29 май куни Торобаев ярим финалда ўзбекистонлик Фарёзбек Дўсматовга қарши баҳс олиб боради. Бунгача 70 килограмм вазн тоифасидаги Ихтиёр…

Батафсил...

Бишкекда Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади

КХШТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун делегация вакиллари Бишкекка етиб келди. Тадбир эртага бошланади ва минтақаларда хавфсизликни таъминлаш ва ташкилотнинг ҳарбий йўналишини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Сессияга Қирғизистон мудофаа вазири Руслан Мукамбетов раислик қилади. Шунингдек, вазирларнинг икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.

Батафсил...

Гўшт ва сут сотишда санитария қоидаларини бузганлар 20 минг сомгача жаримага тортилади

Қирғизистонда чорвачилик ва табиатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди. Тегишли қонун Президент Садир Жапаров томонидан имзоланди. Энди жарималар қуйидаги ҳолларда қўлланилади: • гўшт ва сут каби маҳсулотларни санитария талабларига риоя қилмасдан сотиш; • рухсат этилмаган жойларда ҳайвонларни сўйиш ва нотўғри ташиш; • юқумли касалликларни яшириш; • ветеринария дори воситаларини нотўғри сақлаш; • ўрмонда рухсатсиз дарахтларни кесиш ёки…

Батафсил...

Ўш шаҳрида учинчи янги троллейбус линияси қурилиши бошланди

Янги троллейбус йўналиши Қурмонжон-Дотҳо кўчасидан (Барсбек хоқон ёдгорлиги) бошланиб, Б.Осмонов кўчасидан ўтиб, Ақ-Тилек кичик туманига қараб ҳаракатланади. Умумий узунлиги 25 километр. Таъмал тоши қўйиш маросимида Ўш шаҳар ҳмэри Женишбек Токторбаев, тегишли хизматлар вакиллари, маҳаллий аҳоли иштирок этди. Ҳозирда шаҳарда иккита троллейбус йўналиши фаолият кўрсатмоқда: 1-линия А.Масалиев кўчаси бўйлаб, 2-йўналиш эса Қурмонжон-Дотҳо кўчаси бўйлаб ҳаракатланади. Учинчи линиянинг йўналиши тўғри Қурмонжон -Дотҳо…

Батафсил...